Андижонда тижорат банклари ўртасида "Вилоят ҳокими Кубоги" мини-футбол мусобақаси якунига етди

Вилоятда ўтказилаётган оммавий спорт ойлиги муносабати билан 16 февраль - 3 март кунлари мини-футбол бўйича вилоятда фаолият юритаётган тижорат банклари ўртасида "Вилоят ҳокими Кубоги" мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада 16та тижорат банклари 4 гуруҳга бўлинган ҳолда шаҳардаги Андижон вилояти футбол ассоциацияси мини-футбол аренасида куч синашдилар.

3 март куни мусобақанинг финал ўйини ва тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Финал мусобақасида ўз гуруҳида барча рақибларини мағлубиятга учратган Агробанк АТБ ва Ҳамкорбанк АТБ жамоалари куч синашиб, кўплаб томошабинлар иштирокида бўлиб ўтган ўйинда Ҳамкорбанк ходимларидан тузилган жамоа ғалаба қозонди.

Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида сўз олган Андижон вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов ҳамда вилоят Марказий банк бошқармаси раҳбари Элёрбек Усмоновлар турнирда фаол иштирок этган жамоаларга миннатдорчилик билдириб ўтдилар. Турли йўналишларда ўзини намоён этган ҳаваскор футболчиларга алоҳида совғалар берилди.

Совриндор жамоалар медаллар ва мукофотлар билан тақдирланиб, ғолиб Ҳамкорбанк жамоасига вилоят Марказий банк бошқармаси раҳбари Элёрбек Усмонов томонидан Кубок топширилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!