Андижонда "Вилоят ҳокими Кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди
Андижонда ўтказилган профессионал, ҳаваскор ва қўшма корхоналар жамоалари ўртасидаги "Вилоят ҳокими Кубоги" мусобақаларида водийнинг 13та жамоаси иштирок этди. Жамоалар уч гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларда қатнашдилар.
Мусобақанинг учинчи ўрин учун учрашуви “ЎзДонгЯнг” ва “ЎзСемЮнг” жамоалари баҳс олиб боришди. Ўйин 2:0 ҳисобида “ЎзДонгЯнг” жамоаси ғалабаси билан якунига етди.
Кўплаб мухлисларнинг қизиқишига сабаб бўлган финал учрашувида эса Андижоннинг “Рашмилк” ҳам Наманган вилоятининг “Навбаҳор” жамоалари куч синашдилар. Кескин курашлар билан кечган баҳсда “Рашмилк” 1:0 ҳисоби билан ғалаба қозонди.
Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида сўз олган Андижон вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов ҳамда Наманган футболи мутасаддилари турнирда фаол иштирок этган жамоаларга ўз миннатдорчилигини билдирдилар. Турли йўналишларда ўзини намоён этган ҳаваскор футболчиларга алоҳида совғалар берилди.
Фикрлар