"Андижон"дан бир кунни ичида 7-трансфер: Иминов ҳам Бабаян жамоасида ўйнайди!

  • 4 декабрь, 23:50
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугуннинг ўзида "Андижон" матбуот хизмати лимитдан ташқари 7-трансферини эълон қилди.

Tecno

“Бургутлар” яна бир иқтидорли футболчини қўлга киритди. “Хоразм” шарафини ҳимоя қилган ярим ҳимоячи Ҳумоюнмирзо Иминов билан шартнома имзолангани эълон қилинди.

2000 йилнинг 15 январида Сурхондарё вилояти Узун таваллуд топган футболчи “Пахтакор”, “Энергетик-БГУ” (Беларусь),”Бухоро”, “Динамо” ва “Хоразм” сафида тўп сурди.

Фаолиятида ҳозиргача жами 130 та ўйин, 6 гол ва 5 та ассист мавжуд.

Иминов “Пахтакор” сафида Ўзбекистон чемпиони, Кубок соҳиби ва Суперкубокни қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, "Андижон" клуби Иминовдан ташқари Имеда Ашортиа, Жамшид Болтабоев, Игорь Голбан, Раҳимжон Давронов, Неманья Чаласан ҳамда Иброҳим Йўлдошев трансфеларини ҳам эълон қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!