
"Андижон"га босниялик легионер келди
“Бургутлар” бугун навбатдаги трансферни амалга оширди.
Жамоа ўйинини янада кучайтириш мақсадида Босния ва Герцеговинадан тажрибали футболчи Мирзад Механович таклиф қилинди ва у билан шартнома имзоланди.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, 1993 йилнинг 5 январь куни таваллуд топган ҳужумкор ярим ҳимоячи жамоамизнинг айни пайтда Тожикистонда бўлиб ўтаётган ўқув-машғулот йиғинларига қўшилди.
Механовичнинг охирги клуби Босниянинг “Радник Блиена” ҳисобланади. У ерда 16 та ўйинда 2 та гол урган ва 8 та голли пасни амалга оширган.
Умуман олганда, Мирзад фаолияти мобайнида “Млада Болеслав” (Чехия), “Колин” (Чехия), “Подбрезова” (Словакия), “Варнсдорф” (Чехия), “Яблонец” (Чехия), “Фастав Злин” (Чехия), “Ордабаси” (Қозоғистон), “Ал-Шола” (Саудия Арабистони), “Тузла Сити” (Босния ва Герцеговина)” ва “Радник Биелина” (Босния ва Герцеговина) клубларида тўп сурган.
Ҳозирга қадар Механович 265 та ўйинда майдонга тушиб рақиблар дарвозасига 52 та гол урган ва 63 та голли пасни узатган.
Комментарии