
"Андижон"га янги бош мураббий тайинланди
Бугун “Андижон” жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди. Аниқроғи, жамоа бош мураббийи Элдор Сакаев истеъфога чиқарилди.
Бизга етиб келган маълумотларга кўра жамоа бошқаруви Жамшид Саидовга топширилган. Айтиш лозимки, Саидов шу кунгача бош мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият олиб бораётган эди.
Бироқ, Саидов жамоанинг тўлақонли бош мураббийи бўлдими, ёки вақтинча вазифасини бажарувчими, бу ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Сакаев “Андижон”ни 2018 йил бошида қабул қилиб олган ва жамоа билан бирга Про-лигада ғолиб бўлиб, Суперлига йўлланмасини қўлга киритган эди.
Фикрлар