![](https://static.sports.uz/crop/e53af2c0a282a68d1402dd23ca1507de.jpg)
"Андижон"нинг Австрия клубига қарши баҳсида 3 та гол урилди
Бугун "Андижон" жамоаси иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган бўлиб, унинг дастлабкиси ортда қолди. Куннинг биринчи ярмида Белекдаги “Экодизайн спорт мажмуаси”да Австриянинг “АСК Войтсберг” клубига қарши бўлиб ўтди.
Мураббийлар штаби томонидан иккала баҳс учун алоҳида таркиб танланган. “АСК Войтсберг”га қарши баҳсда Сардор Азимов сардорлигидаги таркиб майдонга туширилди. Баҳс мобайнида эса бироз кучли шамол эсиб турди.
Ўйинда учта гол киритилди. Дастлаб рақиб футболчиси Паша Майер ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмасдан Муҳаммадкарим Тоировнинг фаоллиги эвазига рақибдан тўпни олиб қўйиб, Шахром Самиевни қулай имкониятга чиқарди. Ўз навбатида Самиев ўзи учун яратилган бундай вазиятдан самарали фойдаланди.
Шунингдек, Дониёр Абдуманноповда учрашув бошида гол уриш учун яхши имконият юзага келганди. Аммо ўша вазиятда футболчидан омад юз ўгирди. Танаффусдан кейин эса австрияликлар яна бир гол уришди.
Баҳснинг қолган дақиқаларида ҳам жиддий кураш кечди. Айрим ҳолатларда эса рақиб дарвозасини ишғол қилишда аниқлик етишмади. Шундай бўлса-да, ўйин кескин курашлар остида кечди ва муҳими, мураббийлар қўлланилаётган ўйин стратегиясини кўздан кечириб олдилар.
Энди яна бир неча соатдан сўнг “Андижон” кун давомиздаги иккинчи ўртоқлик учрашувини Норвегиянинг “Рауфосс” клубига қарши ўтказади.
“Андижон” – “АСК Войтсберг” (Австрия) – 1:2 (1:1).
7 феврал. Анталия. “Экодизайн спорт мажмуаси”.
Бош ҳакам: Нурғази Бекбўлсунов
Ёрдамчи ҳакамлар: Зафар Мирзаитов, Данел Абдукадиров
Захира ҳаками: Адилет Ералиев
Назоратчи: Вадим Скопинцев
“Андижон”: Элдор Адхамов, Абубакир Ашуров, Лука Ускокович, Абдулвоҳид Ғуломов, Абдураҳмон Комилов, Шохжаҳон Ёрқинбоев, Мирзад Механович, Муҳаммадкарим Тоиров, Дониёр Абдуманнопов, Сардор Азимов, Шахром Самиев.
Захирадан майдонга тушганлар: Моҳир Комилов, Рустам Турдимуродов, Алтин Крезиу, Усмонали Исмоналиев.
“АСК Войтсберг”: Юрий Крихмайр, Доминик Кимбаер, Мартин Салентиник, Элиас Янтрисевитс, Нино Пунгарсек, Филип Шхейхер, Якоб Янтсхер, Максимилиан Суппан, Лукас Паргер, Паша Майер, Маурис Амрич.
Захирадан майдонга тушганлар: Фауланд Михаел, Кристоф Штроммер, Дрини Халили, Филип Зуна.
Голлар: Паша Майер, 28 – 0:1. Шахром Самиев, 34 – 1:1. Филип Зуна, 52 – 1:2.
Фикрлар