“Андижон” жамоасининг “Сурхон”га қарши кечган учрашувида мезбонлар ярим ҳимоячиси Дониёр Исмоиловнинг жарима зарбасидан киритган голи ўйин тақдирини ҳал қилди.

Беллашувдан кейин ўйин қаҳрамонига айланган футболчи ўзининг таассуротлари билан ўртоқлашди.

- “Андижон”нинг мавсумдаги биринчи голи муаллифига айландингиз. Ҳозирда таассуротларингиз қандай?

- Ажойиб ҳиссиётлар. Стадионга минглаб мухлислар келди. Бизни зўр иштиёқ билан қўллаб-қувватлаб туришгани учун раҳмат айтаман. Андижондаги очилиш ўйини бўлгани учунми, бироз ҳаяжон бўлди. Барибир олдимизга қўйилган вазифани уддаладик, деб ўйлайман.

- Бундай ажойиб муҳит ва мухлислар билан тўлган стадионда тўп суриш сизларга қандай завқ бағишлади?

- Тўғрисини айтсам, маза қилдик. Яна бир бор ишқибозларга миннатдорчилик билдираман.

- Барибир мухлислар билан тўла стадионда ўйнаш бошқача-а?

- Тўғри. Стадионда ҳам барча шароитлар яратиб берилган. Бунинг учун клуб раҳбарларига раҳмат. Бундан кейин ҳам яна олдинга қадам ташлашда давом этамиз ва мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)