![](https://static.sports.uz/crop/bcc49dcee9b4fd13fd66558155cefefc.jpg)
"Андижон"нинг норвегияликларга қарши ўйини қандай кечди?
“Андижон” Анталиядаги йиғини доирасида 7 февраль санасига белгиланган иккинчи учрашувини Норвегиянинг “Рауфосс” клубига қарши ўтказди.
Анталиядаги SB спорт мажмуасида бўлиб ўтган учрашув ҳам қизиқарли ва жанговар тарзда кечди. Табиийки, мураббийлар “Войтсберг”га қарши ўйиндан фарқли ўлароқ бу сафар бошқа таркибни туширишди ва бу олдиндан ўйлаган режа эди. Фақат куннинг биринчи қисмида захирадан майдонга туширилган Усмонали Исмоналиев иккинчи баҳсни бошланғич таркибда бошлади.
Учрашув иккита гол урилди ва бу танаффусдан кейин содир бўлди. Иккала гол ҳам рақиб футболчилари томонидан амалга оширилди. Лекин "Андижон" жамоасида ҳам голга тортадиган қулай имкониятлар бўлди. Масалан, Ислам Машуков деярли бирга-бир вазиятда тепган тўпи бироз ноаниқ кетди. Яна бир ҳолатда эса унинг бурчакдан узатилган тўпни боши билан йўллаган зарбаси тўсинга тегди. Шунингдек, Фарҳод Соҳибжонов ҳам гол уриш имкониятига эга бўлди.
Дарвозабон Валижон Раҳимов ҳам иккита гол ўтказганига қарамай, айрим вазиятларда сейвларини амалга ошириб, маҳоратини кўрсатди.
“Войтсберг” ва “Рауфосс” клубларига қарши учрашувлар "Андижон" учун айни муддао бўлди. Европа жамоаларига қарши тўп суриш ҳар томонлама фойдалидир.
“Бургутлар”нинг навбатдаги ўйини 13 февраль санасига белгиланган бўлиб, шу куни ҳам жамоа аъзолари бир кунда яна иккита учрашув ўтказади.
“Андижон” – “Рауфосс” (Норвегия) – 0:2 (0:0).
7 феврал. Анталия. SB спорт мажмуаси стадиони.
Бош ҳакам: Александр Затула (1-бўлимда). Михаил Бильдинов (2-бўлимда)
Ёрдамчи ҳакамлар: Антон Сисоев, Иван Навроцкий.
“Андижон”: Валижон Раҳимов, Миомир Журичкович, Ислом Маматказин, Олег Зотеев, Усмонали Исмоналиев, Искандар Шойқулов, Дамир Темиров, Фарҳод Соҳибжонов, Илҳом Абдуғаниев, Бектемир Абдуманнонов, Ислам Машуков.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Моҳир Комилов, Алтин Крезиу, Рустам Турдимуродов,
"Рауфосс" таркиби: Кристиан Лавл, Виктор Форс, Кристофер Хай, Адриан Хансен, Томас Нихайм, Оле Амунд Свен, Коджо Сомеси, Жан Инге Лином, Раян Нелсон, Эрленд Хюста, Андреас Остеруд.
Захирадан майдонга тушган футболчилар: Петер Янсен, Элиас Сорум, Жонас Соренсен, Оскар Сангнес, Сандер Нордбо, Тинус Энгебаккен, Агйеман, Жонас Дален, Жеймс Ампофо, Торжус Роннинген.
Голлар: Оле Амунд Свеен, 68 – 0:1. Сандер Нордбо, 83 – 0:2.
Фикрлар