"Андижон"нинг собиқ футболчилари U-21 жамоасини бошқаради

“Андижон” клуби матбуот хизматининг хабар беришича, бугун Андижон шаҳридаги Бўстон даҳасида жойлашган вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди.

“Андижон” клуби директори Дониёр Муллажонов иштирок этган ушбу йиғилишда “Андижон U-21 жамоасининг мураббийи Шакир Галимов ўз лавозимидан озод этилди. Унинг бошчилигидаги жамоа Ўзбекистон U-21 биринчилигининг турнир жадвалида 18 очко билан 10-поғонада боряпти.

Галимов жамоаси шу кунгача 5 ғалаба, 3 дуранг ва 10 та мағлубият қайд этди. Натижада унинг ўрнига ўз вақтида “Андижон” клубида тўп сурган Муқим Тошматов тайинланди. Жамоа катта мураббийи сифатида яна бир собиқ футболчи, “Андижон”да узоқ йиллар давомида фаолият олиб борган Иброҳим Отахонов иш бошлайди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!