"Андижон"нинг "Хоразм"га қарши ўзаро ўйинлардаги натижаси қандай?

Суперлига йўлланмасини қўлга киритган про лига ғолиби – “Андижон” 27-турда “Хоразм”ни қабул қилади.

Бу йил ҳисобидан жамоалар тўртинчи маротаба тўқнаш келишади. Олдинги учта учрашувда бир мағлубият ва икки ғалаба қайд этилган.

Шу кунгача мазкур клублар 23 маротаба тўқнаш келишган. Жамоамиз 14 та учрашувда ғалаба қозонган. “Хоразм” клуби фақат 5 та ўйинда ғолиб чиққан. Қолаверса, яна 4 та беллашувда дуранг кузатилган. Тўплар нисбати бўйича “Андижон” 47 та гол урган ва 19 та тўп ўтказиб юборган.

Жамоаларнинг бу йилги мавсумдаги ўзаро ўйинлари

3-тур. 20.03.2022

“Хоразм” – “Андижон” – 3:0

Голлар: Шахзод Бешимов, 16 – 1:0. Шахзод Бешимов, 26 – 2:0. Сарвар Жуманиёзов, 90+3- 3:0.

 

12-тур. 12.06.2022

“Андижон” – “Хоразм” – 2:1

Голлар: Богдан Милич, 33 – 1:0. Илдар Маматказин, 50 – 2:0. Роки Марчиано, 64 – 2:1.

 

22-тур. 16.10.2022

“Хоразм” – “Андижон” – 0:1

Гол: Илдар Маматказин, 45 – 0:1.

Эслатиб ўтамиз, 16 ноябрь куни бўлиб ўтадиган учрашувдан кейин жамоамизга Про лига Кубоги тантанали равишда топширилади.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!