Андрей Канчельскис "Машъал"дан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?
Сoca Cola Суперлига 11-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Машъал” (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида “лочинлар” бош мураббийи Андрей Канчельскис ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Аввало, “Машъал”ни ғалаба билан табриклайман. Баракалла, йигитлар. Мазкур ўйин икки хил бўлимдан иборат бўлди. Биринчи бўлимда шогирдларим яхши ўйин намойиш эта олмади. Иккинчи 45 дақиқаликдаги ўйин учун футболчиларга миннатдорлик билдираман. Йигитлар хавфли вазиятларга эга бўлди. Ҳисобни тенглаштиришимиз керак эди. Аммо бироз омадимиз келмади. Нимаям дердим, бу футбол.
Ташкилотчиларга раҳмат айтаман. Олдинги тур билан солиштирганда, бу сафар яхшироқ майдон ва ўйинни қулай вақтга белгилаб беришгани учун ташкилотчиларга миннатдорлик билдираман. Шунингдек, бугун майдонга тушган шогирдларимга ҳам раҳмат. Йигитларга иккинчи бўлимдаги ўйин учун эътирозим йўқ. Биринчи бўлимдаги ўйинни эса таҳлил қиламиз. Ҳаёт давом этади, энди кейинги турдаги АГМКга қарши кечадиган баҳсга тайёргарлик кўрамиз.
- Бугунги ўйинда “Навбаҳор”га ғалаба қозониш учун нима етишмади?
- Голлар етишмади. Албатта, таркибимизда йўқотишлар мавжуд. Бир қанча футболчиларда касаллик симптомлари бор. Аммо таркибимизда бошқа ўйинчилар ҳам бор ҳамда улар ҳам майдонга тушиб ўйнашлари керак. Афсуски, коронавирус бизниям четлаб ўтгани йўқ.
Бугунги ўйинни таҳлил қиламиз, гаплашамиз. Ушбу учрашувда биз мағлубиятга учрадик, рақиб эса ғалаба қозонди. “Машъал”ни яна бир марта ютуқ билан табриклайман.
- “Навбаҳор” мураббийлар штабида иш бошлаган Нўъмон Ҳасановнинг асосий вазифаси нималардан иборат бўлади?
- Нўъмон Ҳасанов “Навбаҳор”да ташкилий ишлар ва машғулот жараёнида менга ёрдам беради. Айни пайтда ёрдамчи мураббий карантин туфайли Москвадан кела олмаяпти. Шу боис, Нўъмон Ҳасанов менга ёрдам беради.
Фикрлар
Paxtakor b.n adashtirmang yoki tenglashtirmang mash'alni .
Lekin erta indin Odil Ahmedov faoliyatini tugatib keladi, agar zor uynab tursa Konchelskis hech kayerga ketmaydi. Azim esa okasiga joy tayyorlayapdi. Bollar atayin uynamasdan Konchelskisni ketkazmoqchi.
Navbahor uyinida ancha uzgarish bor. Oldinlari umuman taktika bulmagan, fakat aut, jarima, ofsayt bilan uyin utib ketardi. Qisqasi nomardlik bulyapdi.