Андрей Канчельскис: "Навбаҳор" захира ўриндиғи жуда ҳам "тор"
"Бугун муҳим ўйин бўлди, аммо имкониятни бой бердик. Бугун олтин очколарни қўлга киритишимиз мумкин эди. "Пахтакор" клубининг захира ўриндиғи юқори савиядаги футболчилардан ташкил топган. Бизда эса танлов имконияти бироз камроқ. Қолаверса, бир қатор футболчилар жароҳат боис жамоамизга ёрдам бера олмаяпти. Масалан, Азим Аҳмедов. Учрашув давомида мухлислар футболчи амлаштиришни сўрашди. Аммо кимни алмаштираман? Захира ўриндиғимиз тор.
Футболчиларим бугунги баҳсга жисмоний, функционал ва психологик жиҳатдан тайёр эмас эди ва бу мағлубиятимизнинг асосий сабабидир. Кейинги баҳсларда яхши ўйин намойиш этиш учун кўп тер тўкишимизга тўғри келади. Шундагина муваффақиятга эришишимиз мумкин", - деди россиялик мутахассис.
Фикрлар