Андрей Канчельскис нима сабабдан "Қўқон-1912"га қарши учрашув қайдномасидан ўрин олмади?
Бироздан сўнг Coca Cola Суперлига 13-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ҳамда "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади. Эътиборлиси, мазкур учрашув қайдномасидан наманганликлар бош мураббийи Андрей Канчельскис ўрин олмади.
Клуб матбуот хизмати дастлаб, Канчельскиснинг бироз тоби қочганлиги боис, бугунги ўйинни “Навбаҳор” тажрибали мутахассис Нўъмон Ҳасанов мураббийлигида ўтказишини маълум қилди.
Орадан бир неча дақиқа ўтиб эса, мазкур хабар таҳрирланиб, россиялик мутахассиснинг COVID-19 га топширган PZR тести мусбат кўрсаткич қайд этгани ва ушбу касалликдан даволанаётгани маълум бўлди.
Фикрлар