Андрей Канчельскис: Хатолар учун ҳакамларни дисквалификация қилишади. Лекин бизга йўқотилган очколарни ҳеч ким олиб бермайди

Coca Cola Cуперлига 16-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Андижон” (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида наманганликлар устози Андрей Антанасович Канчельскис иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

"Андижон" мураббийи "Навбаҳор" билан ўйинда инобатга олинмаган гол, футболимизда ҳужумчиларга етишмаётган жиҳатлар ҳақида гапирди

9051584337091

- Дерби бу доимо дерби. Биринчи бўлимда шогирдларим гол уришганида, ўйин бошқача кечган бўларди. Бироқ яна иккинчи 45 дақиқаликда гол урдик ва ушбу гол инобатга олинмади. “Сурхон”га қарши кечган баҳсда ҳам ҳақиқий голни инобатга олишмаганди. Тўғри, хатолар учун ҳакамларни дисквалификация қилишади ва бу иш тўғри. Лекин шунинг оқибатида афсуски, бизга йўқотилган очколарни ҳеч ким олиб бермайди. Олдинги “Локомотив” билан бўлган баҳсдан кўра, йигитлар бугун яхши ўйин намойиш этишди, - деди “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Андрей Канчельскис .

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!