Андрей Микляев: Ҳисобни тенглаштирамиз деб яна 2та гол ўтказиб юбордик
Бугун Суперлиганинг 5-тури доирасида “Навбаҳор” Фарғонада “Сурхон”ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Андрей Микляев иштирок этди ва ўзининг учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
“Биринчи навбатда “Навбаҳор” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Рақиб яхши ўйин кўрсатди. Афсуски, ҳужумда яхши ўйнолмаганимиз панд берди. Биринчи голгача ҳимояда ҳам ёмон ўйнамадик, аммо, гол ўтказиб юборганимиздан сўнг тартибсиз ўйин кўрсата бошладик. Ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилдик, натижада эса сўнгги дақиқаларда яна 2та гол ўтказиб юбордик”, - термизликлар устози.
Матнни SPORTS.uz муҳбири Бахтиёржон Тоштемиров “Истиқлол” стадионидан туриб ёзиб олди.
Фикрлар