Андрей Микляев: "Мавсумни муносиб ўтказгани учун "Насаф"ни табриклайман

“Локомотив” клуби охирги турда Қаршида “Насаф” билан беллашди ва унда ҳисоб очилмади - 0:0. Мазкур учрашувдан сўнг, “Локомотив” клуби бош мураббийи Андрей Микляев шундай деди:

- Биринчи навбатда “Насаф”ни мавсумни муносиб тарзда якунлай олгани билан табриклайман. Бугун охирги турни ўтказдик ва уни ғалаба билан тугатишга ҳаракат қилдик.

Кўрдингиз, ўйин кескин курашларга бой ўтди. Лекин ҳеч кимга гол уриш насиб қилгани йўқ. Агар ютганимизда чемпионатни янада юқорироқ ўринда тугатган бўлардик. Лекин “Насаф” ҳам жиддий қаршилик кўрсатди, - дея муносабат билдирди, Микляев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!