Андрей Шипилов: Балки бизнинг футболчилар иссиқда ўйнаши керакдир
Coca Cola Суперлигаси 11-туридан ўрин олган учрашувда "Металлург" ҳамда "Қизилқум" жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Унда бекободликлар 2:1 ҳисобида мағлуб бўлишди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Металлург" жамоаси мураббийи Андрей Шипилов ўз фикрларини билдириб ўтди:
"Танаффусдан кейинги ўтказган иккита ўйинимизни тушуна олмаяпман. 1-бўлим ва 2-чиси ўртасида фарқ юзага келмоқда. Футболчиларда профессионаллик, характер, умуман ўйинни кўрмаяпман. Жамоада лидер йўқ.
Бирор нарса дейиш мушкул. Барча жамоалар ўзи учун ҳаракат қилмоқда. Кимдир чиройли ўйин учун, кимдир шунчаки ўйнаяпти. Аммо бизда ундай эмас. Балки футболчиларим иссиқда ўйнаши керакдир. Чунки уларда ҳамма шароит бор: ажойиб стадион, яхши об-ҳаво".
Фикрлар