Андрей Шипилов: Норхонов ва Махарадзе каби футболчиларни эътибордан четда қолдирдик

CHERY AUTO

"Рақиб янги мураббий тайинлаганидан қўрққандим. Чунки янги мураббий доим янги мотивация дегани. Бундай жамоаларда руҳий кўтаринкилик бўлади. Жиззахликлар босимдан яхши чиқиб кетишди.

Tecno

Сервернинг жароҳати бизни хафа қилди. Ҳозир унинг ҳолати қандайлигини аниқ билмайман. Умид қиламан, Сервер тез орада сафга қайтади. Биз кўп хато қилдик. Ўтказиб юборилган иккита голда ҳам ҳужум аутдан бошланганди. Бу эса хато дейилади. Рақиб бизнинг хатолардан яхши фойдаланди. Биз зичроқ ўйнашимиз керак эди. Жиззахликлар сафида Норхонов ва Махарадзе каби ностандарт ҳаракат қиладиган футболчиларни эътибордан четда қолдирмаслигимиз керак эди.

Урилган голларда дарвозабонни айблай олмайман", - деб Шипиловнинг сўзларини келтириб ўтди "Сўғдиёна" матбуот хизмати.

Comments

You must be logged in to commet!