Андрей Шипилов "Қўқон-1912"нинг Анталия йиғини ва мавсумга тайёргарлиги борасида нима дейди?

"Қўқон-1912" жамоаси бош мураббийи Андрей Шипилов жорий мавсум тайёргарлиги ва жамоага тақдим этилаётган шарт-шароитлар ҳақида клуб матбуот хизматига фикрларини билдириб ўтди.

"Айни вақтда жамоамиз тайёргарликнинг навбатдаги босқичини Туркияда давом эттирмоқда. Ундан аввал Тожикистонда машғулот олиб боргандик. Ушбу йиғинларда жамоамизнинг янги мавсум учун тайёргарлигига жиддий аҳамият қаратилмоқда. Жамоамиз Анталияда жами 5 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушади".

Шунингдек, Андрей Сергеевич ушбу йиғинни ташкил этишда ўз ёрдамларини аямай келаётган Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

"Шу ўринда ушбу йиғинни ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатган Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Хайитбоевичга миннатдорлик билдирамиз. Сизнинг саъй-ҳаракатларингиз билан айни вақтда "Қўқон-1912" жамоаси мавсумга ажойиб тарзда тайёргарлик кўрмоқда. 

"Фарғонани Ўзбекистон футболини пойтахти қиламиз", деган муҳим фикрингизга биз – "Қўқон-1912" жамоаси натижамиз орқали ҳисса қўшишга ҳаракат қиламиз", – дея фикр билдирди жамоа бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!