Андрей Шипилов: "Сурхон" яхши жамоа, лекин ҳеч кимдан қўрқмаймиз!

Бир неча соат олдин Coca-Cola Суперлиганинг янги мавсуми учун қуръа ташланганидан хабардорсиз.

Унга кўра, “Металлург” клуби илк турни Термизда “Сурхон”га қарши ўтказадиган бўлди. Бекободликлар устози Андрей Шипилов sports.uz учун ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биласизми, ҳозирги пайтда ҳамма рақиблар бир хил ҳолатда. Қора тулпорлар! “Сурхон” яхши жамоа. Бу қизиқарли ўйин бўлади. Аммо 5-турдан кейингина ким фаворитлиги аниқ бўлади деб ўйлайман. Албатта, ҳамма рақибни ҳурмат қиламиз, аммо биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз, - деди Шипилов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!