Англия гранди “Реал”нинг икки юлдузи учун 170 миллион тўлайди
“Реал”нинг икки легионери фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш имконига эга бўлиб турибди.
“Ливерпуль” келаси ёзда таркибини “реалчилар” билан кучайитиришни мўлжалламоқда. Todofichajes нашрининг ёзишича, мерсисайдликлар нишонига Родриго ва Орельен Тчуамени тушди.
Бразилиялик ҳужумчи 90 миллион еврога баҳоланмоқда. Франциялик ярим ҳимоячи учун камида 80 миллион евро тўлаш талаб этилади.
Трансфер бўйича мутахассислар ливерпулликларга бу савдони уддалаш қийин бўлишини таъкидламоқда. Чунки ҳар икки ўйинчи Мадридда ўзини бахтиёр ҳис қилмоқда ва мунтазам совринларни қўлга киритяпти.
Қолаверса, “Қироллик клуби”ҳам ҳали ёш бўлган бу ўйинчилар хизматидан узоқ муддат фойдаланишни режалаштирган.
Фикрлар