Англия ирода эвазига Бельгиядан устун келди

УЕФА Миллатлар Лигаси 2020/2021 йилги мавсуми А лига 3-туридан ўрин олган Англия ва Бельгия учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришди. 

Шу тариқа, "уч шерлар" ўз ҳисобидаги очколарни 7 тага етказиб, гуруҳда 1-поғонага кўтарилиб олди. Иккинчи ўриндан мос равишда, 6 очко тўплаган Бельгия ўрин олди. 

  • 90'

    Баҳс ўз якунига етди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Маунт ўз ўрнини Санчога бўшатиб берди.

  • 85'

    Рэшфорднинг жарима майдонига кириб бориб, йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 83'

    Карраско ўрнига Доку майдонга тушди.

  • 82'

    Бурчакдан узатилган тўпни Кейн боши билан дарвоза томон йўллади.

  • 80'

    Бельгиянинг бурчак зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 78'

    Арнольд ўрнига Рис Жеймс майдонга тушди.

  • 75'

    Инглизлар табиийки, шошмайди. Бу рақибларни баттар асабийлаштиради.

  • 72'

    Каррасконинг зарбасига аниқлик етишмади. Яхши имконият қўлдан бой берилди.

  • 68'

    Бельгияликлар олдинга бормоқда. Энди инглизлар шошмай ҳаракат қилади.

  • 64'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Маунт супер гол урмоқда. Рекашет тўпнинг дарвозага супер тарзда тушишига замин яратди.

  • 63'

    Лукакунинг зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади.

  • 61'

    Калверт-Льюиннинг ноқулай ҳолатдан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди.

  • 60'

    Бельгия ҳужумда анча тезкор ҳаракат қилмоқда. Ҳозирча, Англия ҳимояси бир амаллаяпти.

  • 57'

    Кастаннинг ўтиб кетишига энг сўнгги паллада Уокер йўл қўймади.

  • 55'

    Бурчакдан узатилган тўпга Калверт-Льюин боши билан аниқ зарба бера олмади.

  • 55'

    Маунтнинг жарима майдони марказига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 54'

    Триппьер бурчакдан узатган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборди.

  • 53'

    Жарима майдонига узатилган тўпга Калверт-Льюин зарба бера олмади. 

  • 50'

    Рэшфордга ҳимоячилар мукаммал зарба йўллаш имконини беришмади.

  • 48'

    Бельгия иккинчи таймни ҳам жуда хотиржам бошлади. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Ҳакам биринчи бўлимга ҳеч қандай вақт қўшиб бермади. Танаффус.

  • 43'

    Каррасконинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 39'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Рэшфорд ҳисобни тенглаштирди.

  • 38'

    Англия стандарт пайтида пенальти ишлади. Менье рақибни очиқчасига ушлаб олди.

  • 35'

    Арнольд узатган тўп дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.

  • 32'

    Райс Вицелга нисбатан ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди.

  • 30'

    Англия рақиб жарима майдони атрофида беҳуда айланиб, қайтиб кетмоқда.

  • 27'

    Бельгия ташаббусни қўлга олди. 

  • 24'

    Англия жарима зарбасидан наф чиқара олмади. Триппьер тўпни узатган жойда ҳеч ким йўқ эди.

  • 22'

    Хендерсонни майдон марказида йиқитишди. Ҳакам сариқ карточкага эрта, деб ҳисоблади.

  • 19'

    Де Брюйненинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 16'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лукаку ўзи ишлаган пенальтини аниқ амалга оширди.

  • 15'

    Лукакунинг тезкорлиги жамоасига пенальти тақдим этди.

  • 13'

    Англия бироз хушёр ўйнай бошлади. Бельгия қарши ҳужумда хавфли.

  • 11'

    Каррасконинг голи инобатга олинмайди. Ҳужум аввалида офсайд қайд этилган. 

  • 10'

    Лукакунинг жарима майдони марказидан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 7'

    Англия ҳамон тўп билан. Аммо бироз ортга чекинишга мажбур бўлди.

  • 5'

    Англия терма жамоаси аъзолари тўп билан кўпроқ муомалада бўлишмоқда.

  • 3'

    Де Брюйненинг узатмаси ҳимоячилардан ўтмади.

  • 1'

    Дастлабки дақиқаларданоқ инглизлар ҳужумга ўтди. Зарба йўлини ҳимоячилар блоклашга эришди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди. Икки давлат мадҳиялари янграмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Эътиборингизни Англия - Бельгия учрашувига қаратамиз. Матнли тарзда ушбу учрашувни Абдулвосид Валихонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!