Англия клуби катта трансферга қўл урди
“Арсенал” раҳбарияти “Челси” юлдузи Н'Голо Кантени ўз сафига қўшиб олишга қарор қилди, деб хабар тарқатди Daily Star нашри.
Манбанинг таъкидлашича, франциялик таянч ярим ҳимоячисига “канонирлар” бош мураббийи Микель Артета шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда. Испаниялик мутахассис тажрибали ўйинчи ёрмади майдон марказини мустаҳкамлашни режалаштирган.
Микель Артета “Арсенал”ни премьер-лигада ва халқаро майдонда совринлар учун курашишини таъминлаш мақсадида янги трансферларга эҳтиёж сезмоқда.
Кантенинг “аристократлар” билан шартномаси якунланишига бир йил қолди. “Челси” клуб билан янги битим тузишга шошилмаётган ўйинчини шу ёз сотиб юбориши керак.
31 ёшли футболчи 2016 йилдан бери “Челси” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг ҳозирги нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар