Англия клуби ўз тарихидаги рекорд трансферга қўл урди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Германия Бундеслигасида иштирок этаётган “Фрайбург” клуби ярим ҳимоячиси Йоан Манзамби “Астон Вилла”нинг рекорд даражадаги трансфери бўлди.

Амаду Онананинг жароҳати ва Юри Тилеманснинг “Манчестер Юнайтед”га кетиши ортидан “Вилла” марказий чизиқни кучайтирадиган ўйинчи сифатида Йоан Мазамбини танлади.

“Виллаликлар” ярим ҳимоячи учун курашда “Ньюкасл”ни ортда қолдирди.

20 ёшли Манзамби Швейцария терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида иштирок этганидан кейин қисқа муддат ҳордиқ чиқармоқда. У бир неча кун ичида Англияга келиб, “Астон Вилла”да тиббий кўрикдан ўтади.

The Athletic нашри маълумотига кўра, Бирмингем клуби Манзамби учун 50 миллион фунтдан ортиқ маблағ сарфлайди. Бу эса 2024 йилда Амаду Онана учун “Эвертон”га тўланган суммадан ҳам кўпроқ бўлади ва Манзамби клуб тарихидаги энг қиммат харидга айланади.

Ўтган мавсумда Манзамби “Фрайбург” сафида Бундеслигада 27 ўйинда 5 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширган. Жаҳон чемпионатида эса, Швейцария терма жамоаси сафида 4 учрашувда 3 та гол ва 2 та ассист қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!