Англия клуби ўзига идеал ҳимоячи топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

А Серияда юқори ўринлар учун курашаётган “Милан” жамоаси ҳимоячиси Страхинья Павлович фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Topskills Sports UK нашри  маълумотига кўра, сербиялик футболчини “Челси” сотиб олишга қизиқмоқда. Лондон клуби ёзда футболчи трансфери бўйича расмий таклиф киритишга тайёр.

Ушбу трансфердан лондонликларнинг умиди катта. Улар сербиялик футболчини  жамоа учун идеал ҳимоячи, деб ҳисоблайди.

Страхинья Павлович 2024 йилда “РБ Зальцбург”дан 18 миллион евро эвазига “Милан”га кўчиб ўтган эди. Унинг бу клуб билан шартномаси 2028 йил 30 июнгача амал қилади.

Жорий мавсумда ҳимоячи “Милан”клуби сафида барча мусобақаларда 34 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 1 та голли узатма амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!