Англия клуби трансфер рекордини урмоқчи
Саудиялик инвесторлар қўлига ўтганидан кейин молиявий имконияти ниҳоятда ошиб кетган “Ньюкасл” трансфер рекордини янгилашни мўлжалламоқда.
Ньюкаслликлар “Байер”нинг ҳужумкор футболчиси Мусса Диабини ёзги трансферлар даврида асосий нишон сифатида белгилади. “Қарғалар” нима қилиб бўлса ҳам, франциялик ўйинчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Леверкузенликлар етакчисини 60 миллион фунтга баҳоламоқда. Албатта, бу сумма “Ньюкасл”ни ҳайрон қолдирди. Шунга қарамай, англияликлар Диабини олиш фикридан қайтгани йўқ.
22 ёшли Мусса ўтган Германия чемпионатида 32 марота майдонга тушиб, 13 та гол ва 12 та ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар