Англия кубоги. “Манчестер Сити” — “Ливерпуль”: Тахминий таркиблар билан танишинг

Бугун Англия кубогининг 1/4 финал босқичидан ўрин олган “Манчестер Сити” — “Ливерпуль” жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашув бўлиб ўтади. Ушбу баҳс олдидан бир қатор спорт нашрлари жамоаларнинг эҳтимолий асосий таркибларини эълон қилди. Унга кўра, “шахарликлар” сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг дастлабки дақиқалардан майдонга тушиши кутилмоқда.

“Sports Mole” версиясига кўра “Манчестер Сити”нинг эҳтимолий асосий таркиби:

Траффорд; Нунес, Ҳусанов, Гехи, Аит-Нури; Бернарду, Родри, ЎРейли; Семеньо, Холанд, Шерки.

“Ливерпуль”нинг эҳтимолий асосий таркиби:

Мамардашвили; Собослаи, Конате, Ван Дейк, Керкез; Макaллистер, Гравенберх; Салах, Виртц, Гакпо; Экитике.

Шунингдек, “CityXtra” нашри ҳам Ҳусановнинг асосий таркибда бўлишини тахмин қилди.

“Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов бу мавсумда икки марта ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва у дунёнинг энг кучли ҳужумчиларига қарши муваффақиятли ўйнаши мумкинлигини бир неча бор исботлади.

“Ливерпуль” ҳужум чизиғи бу мавсумда муаммоларга дуч келган бўлса-да, уларда ҳали ҳам ҳар қандай ҳимояни синдириш учун етарли куч мавжуд. Ҳусановнинг тезлиги ва кучли ўйини бу баҳсда муҳим омил бўлиши мумкин”, — дейилади нашр таҳлилида.

“CityXtra” талқинига кўра “Манчестер Сити” таркиби:

Траффорд; Нунеш, Ҳусанов, Аке, Аит-Нури; Нико, Рейли, Бернарду; Савиньо, Мармуш, Доку.

Маълумот учун, учрашув Тошкент вақти билан соат 16:45'да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!