Англия Суперкубоги учрашуви санаси эълон қилинди
Англия Суперкубоги учун кечадиган беллашув қачон ўтказилиши маълум бўлди.
Англия футбол ассоциацияси расмий сайти тарқатган хабарга кўра, мавсумнинг энг кучли жамоаси номини аниқлаб берадиган ушбу учрашув 29 август куни Лондондаги “Уэмбли” стадионида ўтказилади.
Айтиш керакки, шу куни Англия премьер-лигаси ғолиби ҳисобланган “Ливерпуль” Англия кубоги финалида беллашадиган “Арсенал” ҳамда “Челси” жамоалари ғолибига қарши майдонга тушади.
Маълумот учун, Англия Суперкубогининг амалдаги ғолиби “Манчестер Сити” клуби ҳисобланади.
Фикрлар