Англия терма жамоаси финалдан олдин жиддий йўқотишга учраган бўлиши мумкин

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Фил Фоден эртага Италияга қарши бўлиб ўтадиган “Евро-2020” финал учрашувидан олдин Англия терма жамоаси машғулотини ўтказиб юборди.

Sky Sports тарқатган хабарга қараганда, 21 ёшли футболчи кичик жароҳати сабаб бугунги машғулотларда қатнашмаган. Мураббийлар штаби Фоденга нисбатан эҳтиёт чораларини кўрмоқда ва шу сабабли унга бугун жисмоний юкламалар бермасликка қарор қилган.

Англия терма жамоаси бугун финалдан олдин сўнгги машғулотини ўтказди.

Италия – Англия  учрашуви 11 июль куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади. “Евро-2020”нинг ҳал қилувчи учрашуви нидерландиялик Бьорн Куйперсга ишониб топширилди. Унга қанотларда Сандер ван Рукел ва Эрвин Зейнстра ёрдам беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!