Англия терма жамоаси ҳужумчиси Германияга йўл олиши мумкин
Жейдон Санчо ёзда Бундеслигага қайтиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда "Football Insider" нашри маълум қилди.
Манба маълумотига кўра, мавсум бошида инглиз футболчиси "Мачестер Юнайтед"дан "Астон Вилла" сафига ижара асосида келиб қўшилган эди. Вингернинг фикрича унинг бирмингемликлар таркибида жой топип қолиши даргумон. Шу сабабли Санчо Германияга қайтиш ҳақида ўйламоқда. 2024 йилда Жейдон "Боруссия Дортмунд" сафида бир мавсум ижара асосида ҳаракат қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли футболчи жорий мавсум Унаи Эмери қўл остида 22 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол киритишга эришди.
Фикрлар