Англия терма жамоасини аёл киши бошқарадиган бўляпти

Англия футбол ассоциацияси миллий терма жамоа бош мураббийлигига Сарина Вигман номзодини кўриб чиқмоқда. Англия аёллар терма жамоасини муваффақиятли бошқараётган бу мутахассис келажакда Гарет Саутгейт ўрнини эгаллаши кутиляпти. Бу ҳақда Англия футбол ассоциацияси ижрочи директори Марк Буллингем маълумот берди.

- Нега Англия миллий терма жамоасини фақат эркак киши бошқариши керак? Биз бу саволга доим бир хил жавоб бериб “Бу иш учун айнан мана шу киши мос”, деймиз. Биз ҳозир Сарина ўз ишини жуда яхши уддалаяпти, деб ҳисоблаймиз ва буни узоқ муддат давом эттиришига умид қиламиз.

Сарина футбол оламида истаганини қила олади. Агар келажакда эркаклар футболига ўтса, бу жуда яхши қарор бўлади. Мен футбол аёл мураббийларнинг юқори даражада ишлаши борасида бошқа спорт турларидан ортда қолаётганига қўшиламан. Бу ҳолат ўзгариши керак.

Сарина аёллар жамоаси билан жуда муваффақиятли ишлаяпти. Биз эркаклар жамоаси ҳаммасидан устун, деган гапларга қаршимиз. Агар мамлакатимиз бош жамоасини бошқариш учун вакансия пайдо бўлса, эркакми ё аёл, бу ишни энг яхши уддалайдиганини танлаймиз, - деди Буллингем.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!