Англия термасининг собиқ футболчиси: "Манчестер Юнайтед тараққиёти 2013 йилда қолиб кетган"

Англия миллий терма жамоаси ва "Ньюкасл Юнайтед" клубининг собиқ футболчиси Алан Ширернинг фикрича, "Манчестер Юнайтед" сўнгги йилларда тараққиётга эриша олмади.

"Сўнгги бир неча йил ичида ва сарфланган пуллар миқдорига нисбат бериб гапирсак жамоада кўп тараққиёт бўлмади. Аслида деярли бўлмади.

Агар биз каттароқ доирада ўйлаб кўриб, фикр қилсак "Манчестер Юнайтед" икки йил олдин қайдай бўлган бўлса, ҳозир ҳам ана шу жойда. Демак, жамоа ривожланиш борасида олдинга қадам ташламаган. Очиғи "манкунианликлар" 2013 йилда яъни сер Алекс Фергюссон даврида қолиб кетган. Ўтган 11 йил ичида мен нимадир янги жиҳатни кўрмадим", - деди Алан Ширер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!