Англияда футболчи машинасида ағдарилиб кетди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англиянинг "Халл" жамоаси ярим ҳимоячиси Сорба Томас машғулотга кетаётганда клуб базаси яқинида йўл транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати маълум қилди.

ОАВ маълумотларига кўра, футболчи бошқарувидаги автомобил ағдарилган.

"Халл" клуби катта енгиллик билан тасдиқлайдики, Сорба Томас Коттингемда жамоа машғулот майдони яқинида содир бўлган йўл транспорт ҳодисасида жароҳат олмаган. Клуб ижтимоий тармоқларда унинг автомобили сурати тарқалаётганидан хабардор ва мухлисларни ишонтиришимиз мумкинки, футболчи ҳеч қандай шикаст олмаган, машинадан мутлақо соғ-саломат ҳолда чиққан", — дейилади клуб баёнотида.

27 ёшли Томас сентябрь ойида "Халл" сафини тўлдирган. Унгача у Англиянинг "Сток" жамоасида тўп сурган. Янги клуби таркибида ҳозиргача 2 ўйин ўтказган, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб турмаган. Халқаро майдонда футболчи Уэльс терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади, унда 27 учрашувда 2 гол урган ва 5 голли пас берган.

Ўтган мавсум якунларига кўра, "Халл" инглиз футболи олий дивизионига қайта кириб келган. Уч турдан сўнг жамоа 7 очко билан турнир жадвалида кучли учликни якунлаб турибди. Клубнинг навбатдаги учрашуви 12 сентябрь куни сафарда "Челси"га қарши ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!