Англиялик мураббий "Рома"ни бошқариши мумкин
Кетма-кет ёмон натижалардан кейин "Рома" бош мураббийи Иван Юрич ўз лавозимидан озод этилиши кутилмоқда. Раҳбарият эса унинг ўрнига янги мутахассис излаш билан банд.
Флориан Плеттенберг хабар беришича, Френк Лэмпард римликларни бошқариши мумкин. У сўнгги марта "Челси"га устозлик қилганди. 46 ёшли инглиз 2023 йилнинг ёзидан бери ишсиз юрибди.
Лэмпард мураббийлик фаолияти давомида "Дерби Каунти" ва "Эвертон" жамоаларида ишлаган.
Фикрлар