Англиянинг энг қудратли клуби Мессининг Аргентина терма жамоасидаги ворисини олиб келади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Арсенал» (Лондон) Италиянинг «Комо» клуби ярим ҳимоячиси Николас Паснинг ўйинларини кузатишда давом этмоқда.

Маълумотларга кўра, лондонликлар аргентиналик футболчини ўтган ёздаёқ таркибга қўшиш имкониятини кўриб чиққан. Бироқ ўша пайтда Пас Италияда қолишни маъқул кўрган: «Комо» унга бўлган барча ҳуқуқларни «Реал Мадрид»дан 60 миллион евро эвазига сотиб олган эди. BBC хабарига кўра, «Арсенал» 21 ёшли футболчига бўлган қизиқишини йўқотмаган ва у келаси йил клубнинг асосий трансфер мақсадларидан бирига айланиши мумкин.

Transfermarkt портали Николас Паснинг бозор қийматини 80 миллион евро атрофида баҳоламоқда. «Комо» билан собиқ «Реал» тарбияланувчисининг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» жорий ёзги трансфер ойнасидан янги футболчиларни олиш учун 200 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлади.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси халқаро фаолиятини якунлаганини эълон қилганидан кейин у ўйнаган 10-рақам Николас Пасга берилиши ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!