Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Бир ўйинчига учта клуб харидор

Ҳозир кучайган пайти

«Тоттенхэм» марказий яримҳимоячиси Конор Галлахер яқин ойларда жамоасини алмаштириши мумкин.

Журналист Экрем Конур тарқатган маълумотга кўра, 26 ёшли футболчига «Астон Вилла», «Эвертон» ва «Лидс» клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Галлахернинг ўзи ҳам «Тоттенхэм»дан кетиш вариантларини кўриб чиқишга тайёр, агар яқин ойларда мунтазам майдонга тушиш имкониятига эга бўлмаса.

Жорий мавсумда яримҳимоячи барча мусобақалар ҳисобга олинганда саккизта ўйинда майдонга тушиб, икки бор гол урган.

Галлахернинг амалдаги шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотича, футболчининг бозор қиймати 32 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ