“Анжи” президенти: Ҳабибнинг отасини даволашолмади

  • 20 май, 2020, 03:38
  • 0
  • MMA

“Анжи” клуби президенти Осман Кадиев Доғистонда коронавирус билан боғлиқ ҳолат тобора оғирлашиб бораётганини маълум қилди.

- Коронавирусдан Ҳабибнинг отасини даволашолмади-ю, қолганларни гапирмаса ҳам бўлади. Яқинда аёллар кураши бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийи Магомед Алиомаров  коронавирусдан вафот эди. Булар бир умр спорт билан шуғулланган бақувват одамлар. Доғистонда қариндоши коронавирус билан оғримаган бирорта танишим қолмади, - деди Кадиев.

Дарҳақиқат, Абдуманап Нурмагомедовнинг аҳволи янада оғирлашгани ҳақида маълумотлар бор. У яна комага тушган ва мустақил равишда нафас ололмагани боис махсус аппаратга уланган. Куни кеча Ҳабиб Нурмагомедов 20 нафардан зиёд яқин қариндоши реанимацияга тушгани ва улар орасида вафот этганлари борлигини таъкидлаб, одамларни ҳушёрликка чақирганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!