Антидопинг қоидаларини энг кўп бузган спорт турлари ва мамлакатлар рўйхати эълон қилинди

Бутунжаҳон антидопинг ташкилотининг (WADA) 2018 йил бўйича таҳлилий ҳисоботи эълон қилинди.

WADA ҳисоботига кўра, 2018 йилда жаҳон антидопинг ташкилотлари томонидан жами 263 минг 519 та допинг-синама йиғилган. Улардан 2 минг 771 та ҳолатда допинг аниқланган. Антидопинг қоидабузарликларни 117 та давлат спортчилари содир этиб, 92 спорт турини қамраб олган.

Энг кўп қоидабузарлик олимпия спорт турларида топилган: велоспортда – 215 та, енгил атлетикада – 188 та ва оғир атлетикада – 157 та.

2018 йилда антидопинг қоидабузарликлар бўйича Россия (144), Италия (132) ва Франция (114) спортчилари "пешқадамлик" қилишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!