Антони Марсьяль: Ҳужумчи сифатида майдонга чиқиб, дарвозага гол киритсанг бу сенинг бахтингдир

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси жамоадаги роли ҳақида goal.com нашрига берган интервьюсида билдириб ўтди.

- Шуни таъкидлашим лозим, учрашувни асосий таркибда бошлаш осонроқ. Бунга сабаб ўйинга захирадан майдонга тушсаиз, жамоадошларингиз қизиган, сиз эса баҳсга киришишингизга вақт керак бўлади. Мен беллашувни бошидан ўйнашни маъқул кўраман,  чунки қизиш ва баҳсга киришишга бемалол вақт сарфлашга имкониятингиз бор.

Мен ўзимга ва ўз қобилиятимга ишонаман. Ўйлайманки, мураббий менга ишонади,  менинг ҳаракатларим ва  яхши ўйин кўрсатишим менга кўпроқ ўйин вақтини беради.

Бутун жамоамиз захирадан чиқиб ҳам ғалаба қозонишни истайди. Мен асосий таркибда  чиқиб ҳам яхши натижаларни кўрсатишга таёрман.

Ҳужумчи сифатида майдонга чиқиб, дарвозага гол киритсанг бу сенинг бахтингдир. Мен захира футболчиси эканлигимга қарамай, майдонга кўп чиқаман. Лекин асосий таркибда чиқишга интиламан, - дейди футболчи.