Антонио Кассано: "Лукакуни 85 млн еврога сотиб олиш бу ахмоқлик. Икардини Игуаинга алмаштирар эдим"

Италия терма жамоаси собиқ хужумчиси Антонио Кассано "Манчестер Юнайтед" форварди Ромелу Лукаку "Интер"га ўтиши мумкинлиги борасида фикр билдирди.

"Интер" захирасида яхши футболчи бор. Конте жамоани "Ювентус" билан рақобатбардош қила олади ва скудетто учун кураша олади.

"А" Серияда жуда ҳаяжонли мавсум кутмоқда. Маурицио Сарри Контега қарши. Афсуски Аллегри кетди, бироқ у яхши жамоага қайтади.
Лукакунинг трансфери шахсан менга маъқул эмас. 85 млн еврога сотиб олиш бу ахмоқлик. Мен мухлис сифатида айтяпман. Яхшиси, Икардини Игуаинга алмаштирар эдим.

Агар мен "Интер"да ишлаганимда шундай қилардим. Икарди бу уларнинг елкаларига тушаётган юк," - деди Кассано.

                                                                                                                           Манба: Football Italia

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!