Антонио Конте: "Бу клубни яна улкан амбицияларга эга жамоага айлантириш учун келдим"

"Наполи" бош мураббийи Антонио Конте "Милан" устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз жамоасининг амбициялари ҳақида гапирди.

"Биз ўйиндан ўйинга янада кучлироқ ва бардошлироқ бўлиб борамиз. Мен ўз номим ва касбим билан бошиданоқ масъулиятни ҳис қилиб келганман. Чункимураббийлик фаолиятимда қандайдир муваффақиятларга эриша олдим. Ҳар бир клуб мавсумни бошлашда ўз мақсадларини белгилаб олади. Биз ҳам ўз мақсадларимизни биламиз. Биринчи навбатда бу еврокубокларга қайтиш. Чунки "Наполи" халқаро майдонда 14 йил ичида биринчи марта ўйнамайди.

Ўтган мавсумда бу жамоа пешқадамлардан нақд 41 очкога ортда қолганини унутманг. Биз неаполлик мухлисларнинг орзуларини рўёбга чиқаришни хоҳламоқдамиз. Аммо аввал оёққа мустаҳкам туриб олишимиз керак.

Мени ғурурлантирадиган нарса шундаки, биз тўрт ой ичида якка ўзини ўйлайдиган ўйинчиларни эмас, балки жамоа ҳақида ўйлайдиган яхлит жамоани ярата олдик. Фаолиятимдаги энг яхши жамоалардан бири шубҳасиз "Наполи". Клуб раҳбарларидан тортиб, тиббиёт ходимлари, агрономларгача ҳамманинг қараши, нияти бир ҳил. Буларнинг барчаси эса, ажойиб муҳит яратади.

Жамоа яхши ишлаётганидан хурсандман. Бироқ, биз ҳам муваффақиятсизлик ва хатоларга тайёр бўлишимиз керак. Биз клуб мухлисларини ўз жамоаси билан фахрланишларини истаймиз", -  деди "Наполи" бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!