Анвар Бердиев: Ўйинни қайта кўриб чиқиб, хатолар устида ишлаймиз

"Бухоро" Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқич 2-турида "Сурхон" майдонига сафар қилди. Беллашувда меҳмонлар дастлаб 2 та гол урганига  қрамай, сўнг ўз дарвозасидан 5 та тўп олиб чиқди.

Учрашувдан сўнг бухороликлар бош мураббийи Анвар Бердиев учрашув борасида ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Сизларни бу ерда кўриб турганимдан хурсандман. Аввало, "Сурхон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, бугун мени қўл остимда жамоа биринчи учрашувини ўтказди. Албатта, дебютимда йирик ҳисобда мағлубиятга учраш ёқимсиз ҳолат. Футболчилар ҳисоб 0:2га етганидан сўнг, билмайман нега жуда хотиржамликка берилиб, ўйинни қўйиб юборишди, балки осонгина ғалаба қозонамиз, деб ўйлашгандир. Лекин бу жуда катта хато, ҳакамнинг ҳуштаги билан бошланган ўйин унинг ҳуштаги билан якунланади. Бу орада футбол ўйнаш керак, хотиржамликка берилиш ярамайди, диққатни бир жойга жамлай олмасангиз, рақиб сизни ҳар бир вазиятда жазолаши мумкин. Бугунги учрашув бунга мисол.

Мухлисларимиз олдида бугунги ўйин учун ҳижолатдаман. Беллашувни қайта кўриб чиқиб, хатолар устида ишлаб, кейинги ўйинга тайёрланамиз, - деди Анвар Бердиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!