Анвар Бойназаров “EM LEGEND” мусобақасининг ярим финалида!

Жаҳоннинг энг кучли 32 нафар яккакурашчиси иштирок этадиган “EM LEGEND” мусобақасида ҳамюртимиз Анвар Бойназаров ўзининг зафарли юришини давом эттирмоқда.

Кеча мусобақанинг чорак финалидан ўрин олган қарама-қаршилигида спортчимиз кикбоксинг бўйича 65 кг вазн тоифасида таиландлик муай тай устаси Наронг билан беллашди. Қизиқарли ва муросасиз кечган тўқнашув якунида очколар бўйича Бойназаров ғалаба қозонди ва ҳақли равишда мусобақанинг ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ғалаба қозониш осон бўлмади. Узоқ машаққатли меҳнатларим самараси. Ўзимга бўлган ишонч кучли рақибни мағлуб қилишимни таъминлади. Жамоам "Tiger Muay Thai"га ва қўллаб-қувватлаганларга миннатдорлик билдириб, раҳмат айтаман. Бу уларнинг ҳам ғалабаси, – дейди Бойназаров.

 

Эслатиб ўтамиз, Анвар Бойназаров бундан олдинги жангини 10 июл куни Хитойнинг Чонгқинг шаҳрида “TOPKING WORLD SERIES 2017” турнири доирасида ўтказиб, бразилиялик Марлон Роберто дос Сантосни биринчи раунддаёқ нокаутга учратган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!