Анвар Бойназаров навбатдаги жангда таиландлик муай тай устасини нокаутга учратмоқчи

Ўзбекистонлик яккакураш жанглар устаси Анвар Бойназаров энг кучли 32 спортчи иштирок этаётган “EM LEGEND” мусобақасида навбатдаги жангини таиландлик муай тай жангчиси Наронгга қарши ўтказади. Жанг санаси ва ўтказлизиш жойи ҳозирда маълум эмас.

Кикбоксинг бўйича ўтадиган жангда спортчилар 65 кг вазн тоифасида рингга кўтариладилар. Спортчимиз айни дамда мазкур жангга тайёргарликларни Таиланднинг Пхукет шаҳрида олиб бормоқда.

Бўлажак жангга ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёрман. Рақибим жуда кучли муай тай жангчиси ҳисобланади. Яқинда ММАда илк жангини ўтказиб, ғалаба қозонган укам Фирдавс бу машғулотларда менга яқиндан ёрдам бермоқда. Насиб қилса, барча ўзбек мухлисларига яна битта нокаут тақдим қилиш ниятим бор, – дейди Бойназаров СПОРТС.уз интернет порталига.

Anvar Boynazarov

Эслатиб ўтамиз, Анвар Бойназаров ўзининг сўнгги жангини 10 июл куни Хитойнинг Чонгқинг шаҳрида “TOPKING WORLD SERIES 2017” турнири доирасида ўтказиб, бразилиялик Марлон Роберто дос Сантосни биринчи раунддаёқ нокаутга учратган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!