Анвар Бойназаровнинг чемпионлик жангидаги рақиби ҳақида нималарни биласиз?
Ads

Аралаш яккакураш жанг санъатлари устаси, 2 карра муай тай бўйича жаҳон чемпиони Анвар Бойназаров (2-2-0, KO1)  ўзининг навбатдаги жангини 1 декабрь куни Нью-Йорк шаҳрида ўтказишидан хабарингиз бор.

Айни дамда Таиландда мазкур жангга тайёргарлик кўраётган спортчимизга америкалик америкалик Кевин ван Ностранд (4-1-0, KO2) рақиблик қилади. Жанг “GLORY” чемпионлик камари учун кечади.

Кевин ван Ностранд 2015 йилдан бери “GLORY”да фаолият юритиб келади. Ҳозиргача бешта жанг ўтказиб, улардан биттаси мағлубиятга учраган ва иккитасини нокаут билан якунлаган. Ягона мағлубияти “GLORY 27” турнири доирасида бўлиб, грузиялик Гига Чикадзега имкониятни бой берган. Бироқ жорий йилнинг 14 июлида Нью-Йоркда ўтган “GLORY 43” турнирининг ярим енгил вазн тоифаси финал остонасида реванш олишнинг уддасидан чиққан.

Қизиғи шундаки, Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг ассоциацияси спортчиси ҳисобланган Бойназаров 2015 йили ушбу турнирдаги илк жангини “GLORY 23” мусобақаси доирасида айнан Гига Чикадзега қарши ўтказиб, ғалаба қозонган.

Шунингдек, спортчимиз бу турнирда украиналик Сергей Адамчук ва франциялик Абдуллаҳ Эзбирига имкониятни бой берган бўлса, Льонда ўтган “GLORY 47” турнирининг ярим финалида Фабио Пинкани нокаутга учратган.