
АПЛ. 1-турдан сўнг турнир жадвали қандай шаклланди?
Хабарингиз бор, бир неча кун аввал Англия Премьер-лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми ҳам старт олган эди. Бугун эса "Лидс" ва "Эвертон" баҳси билан 1-тур ўз ниҳоясига етди.
Ушбу мавсумни "Ливерпуль" "Борнмут"га қарши голларга бой ўйин билан очиб берди. "Тоттенхэм" ва "Манчестер Сити" эса рақибларига 3 ва 4 тадан гол урган ҳолда, йирик ғалабни расмийлаштиришди. Яна бир гранд жамоалардан бири "Челси" ўз уйида "Кристал Пэлас"ни қабул қилиб, 0:0 ҳисобида дурангга имзо чекди. "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" ўртасидаги беллашувда эса лондонликларнинг қўли баланд келди.
Ушбу қизиқарли ўйинларга бой ўтган илк турдан сўнг турнир жадвали билан танишинг.
Фикрлар