АПЛ. 20-турда қайд этилган натижалар ва асосий воқеалар билан танишинг

CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасида навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди. Қуйида энг муҳим баҳслар ва уларда қайд этилган қизиқарли статистикалар билан танишиб чиқинг.

Tecno

"Манчестер Юнайтед" 2:0 "Манчестер Сити"
(xG 2.27 — 0.45)

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийлигига қайтган Каррик дербида ишончли ўйин кўрсатиб, ажойиб ғалабани қўлга киритди. Кейинги турда "қизил иблислар"ни "Арсенал"га қарши жиддий синов кутиб турибди. Аммо бугунги "МЮ"ни томоша қилиш жуда ёқимли бўлди.

Бруну Фернандеш Пеп Гвардиола бошқараётган "Манчестер Сити"га қарши Премьер-лига ўйинида 6 тадан ортиқ голли вазият яратиб, ассист берган илк футболчига айланди.

Қизиғи, "шаҳарликлар" жорий йил АПЛ доирасида ҳали ғалаба қозонгани йўқ (3 дуранг, 1 мағлубият).

"Челси" 2:0 "Брентфорд"
(xG 1.59 — 1.52)

"Стэмфорд Бридж"да зерикарли ўйин бўлди. Меҳмонлар яхшироқ кўринганига қарамай, Роберт Санчеснинг 6 та сейви ҳамда кам сонли имкониятлардан унумли фойдаланиш "аристократлар"га сўнгги 6 ўйинда илк ғалабани олиб келди.

Энсо Фернандеш "Челси" сафида ўзининг 50-голли ҳаракатини (24 гол + 26 ассист) айнан туғилган кунида амалга оширди.

"Ливерпуль" 1:1 "Бёрнли"
(xG 3.18 — 0.40)

Бу баҳс "Ливерпуль"нинг бутун мавсумига хос ўйиннинг ёрқин намунаси бўлди. Слот жамоаси тўлиқ устунлик қилди, ҳатто Артетанинг "Арсенал"и ҳам бундай доминацияни ҳар доим намоён этмайди. Аммо таблода фақат дуранг.

Шу билан "Ливерпуль" Премьер-лига тарихида Чемпионшипдан чиққан жамоаларга қарши уйда ғалаба қозона олмаган илк амалдаги чемпионга айланди:
"Sандерленд" — 1:1
"Бёрнли" — 1:1
"Лидс" — 0:0

"Арсенал" 0:0 "Ноттингем Форест"
(xG 0.34 — 2.10)

22-турда кучли тўртликдаги жамоаларнинг ҳеч бири ғалаба қозона олмади. Шунга қарамай, "Арсенал" очко йўқотганига қарамасдан, рақибларидан бироз устунлик қилди, чунки "Сити" ва "Астон Вилла" мағлуб бўлди.  "Арсенал" 2012/13 мавсумидан бери илк бор Премьер-лигада кетма-кет икки ўйинни 0:0 ҳисобида якунлади.

Турнинг энг яхши жамоаси: "Манчестер Юнайтед"
Турнинг энг яхши футболчилари: Бруну Фернандеш ("Манчестер Юнайтед"), Роберт Санчес ("Челси"), Жордан Пикфорд ("Эвертон")

Маълумот учун, айни пайтда "конанирлар" 50 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Уларнинг энг яқин таъқибчилари 43 очкога эга бўлган "Манчестер Сити" ва "Астон Вилла" ҳисобланади.
Image

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!