АПЛ. 35-турда қайд этилган натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг
АПЛда 35-тур ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Мазкур турда қатор қизиқарли баҳслар ва кутилмаган натижалар қайд этилди.
Чемпионлик учун курашаётган “Арсенал” ўз майдонида “Фулхэм”ни 3:0 ҳисобида йирик мағлуб этган бўлса, унинг асосий рақобатчиси “Манчестер Сити” сафарда “Эвертон” билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади.
Шунингдек, “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”ни мағлуб этиб, келаси мавсумда ЕЧЛда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Маълумот учун, айни пайтда “канонирлар” 76 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Хосеп Гвардиола шогирдлари эса 71 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. “шаҳарликлар”да битта захира ўйини ҳам мавжуд.
Қуйида 35-турда қайд этилган натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат билан тўлиқ танишинг.



Фикрлар