АПЛ. "Арсенал" - "Вулверҳэмптон": Матнли трансялция
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-лигаси 10-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Вулверҳэмптон" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90'

Ўйин якунланди.
- 90'

Киран Тирни қўпол ўйини учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 90'

Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'

Конор Коуди рақибини йиқитди ва хакам томонидан сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
- 86'

Роб Холдинг хақли равишда сариқ карточка олди.
- 81'

Гранит Джака ўрнини Александр Ляказеттга бўшатиб берди.
- 78'

Фабио Сильва учун ўйин якунланди. Макс Килман майдонга тушди.
- 75'
Райсс Нельсоннинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 70'

Рубен Невеш майдонга тушди, Даниэль Поденсе захирага олинди.
- 69'

Эктор Беллерин хакам томонидан сариқ карточка билан сийланди.
- 65'

Райсс Нельсон Виллиан ўрнига майдонга тушди.
- 60'
Даниэль Поденсенинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 56'

Фабио Сильва қўполлиги учун сариқ карточка билан жазоланди.
- 54'

Адама Траоре сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 53'

Шифокорлар Габриэльга ёрдам кўрсатишмоқда.
- 50'
Бельериннинг узатмасига Сака зарба бера олмади.
- 47'

Рақибига нисбатан қоида бузган Боли огоҳлантирилди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди!
- 46'

Бўлимлар оралиғида Артета ўзгариш амалга оширди: Роб Ҳолдинг Давид Луизни алмаштирди.
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45'

Танаффус!
- 45'

Беьерин Виллианнинг узатмасини офсайдда қабул қилди.
- 45'

Дани Себальосга тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 45'
Ҳисобни тенглаштириш мақсадида Артета шогирдлари тинмай олдинга ўтяпти. Тўп кетма-кет жарима майдонига узатилмоқда.
- 45'
"Вулверҳэмптон" ажойиб комбинация уюштирди. Бироқ сўнгги нуқтани қўйиши керак бўлган Траоре мўлжалда адашди.
- 45'

Санту шогирдлари бурчак тўпидан ўзларига керакли натижани чиқара олишмади.
- 45'

Обамеянгнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 45'

Биринчи бўлимга 10 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'
Давид Лузининг зарбаси анча баланддан ўтиб кетди.
- 44'
Жарима майдони яқинида Виллианга нисбатан қоида бузилди. Мезбонларда яхши стандарт юзага келди.
- 42'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Бўрилар" яна олдинга ўтиб олди!
Нетунингкучли зарбасини Лено ушлаб ололмади. Вазият яқинида турган Поденсе бир рақибдан ўтиб, дарвозабоннинг ожиз нуқтасини ишғол қилди.
- 39'
Нету жарима майдонига ажойиб узатма амалга оширди. Айнан Рауль Хименеснинг ўрни шу ерда билинди.
- 37'

Сака бурчак тўпи ишлаб олди. Бироқ шериклари хавфли вазият ярата олмади.
- 35'
Тўп назорати "бўрилар"да. "Канонирлар" прессиинг уюштирмоқда.
- 32'
Ўйин фаол курашлар остида давом этмоқда.
- 30'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Арсенал" мувозанатни тиклади!
Виллиан етказиб берган тўпни Габриэль дарвозага жойлаб қўйди.
- 29'
Бельериннинг узатмасини ҳимоячи майдондан чиқариб юборди.
- 27'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Вулверҳэмптон" ҳисобни очди!
Жарима майдонига оширилган тўпни Дендонкер дарвозага йўллади. Тўп тўсиндан қайтди. Нетунинг такрорий зарбаси эса голга айланди.
- 26'
"Тўпчилар"нинг узатмалари ноаниқ кетмоқда. Футболчилар ўртасида ўзаро тушунмовчилик юзага келяпти.
- 24'
Поденсенинг жарима майдонига оширган тўпини Бельерин узоқлаштирди.
- 23'
Луиз Виллианни олдинга бошлаганди. Бироқ узатма кучлилик қилди.
- 21'
Себальос тезкор қарши ҳужумга ўтаётган Сильвани тактик фол эвазига тўхтатди. Ҳакам уни оғзаки тарзда огоҳлантирди.
- 19'

Обамеянг воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.
- 17'
Футболчилар курашга киришдан қўрқмаяпти. Бироқ баъзи футболчиларда оддий хатолар ҳам кўзга ташланмоқда.
- 15'
Рауль Хименесга соғлик тилаган ҳолда, бор эътиборимизни майдонга қаратамиз! Бош ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.
- 14'

Жароҳат олган Хименесни замбилда майдондан олиб чиқишди. Фабио Сильва унинг ўрнини тўлдирди.
- 12'
Катта танаффус юзага келди. Футболчилар совуб қолмаслик учун кичик машғулотлар ўтказмоқда.
- 9'

Эпизоднинг асосий қаҳрамони Давид Луизнинг боши ёрилди. Унинг боши боғлаб қўйилди.
- 7'
Ўйин тўхтат турибди. Меҳмонлар вакили ҳушини йўқотди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 5'

Жарима майдонига етказиб берилган тўп учун курашда Давид Луиз рақибига нисбатан анча кескин ўйнади. "Вулверҳэмптон" футболчиси майдонда ётибди.
- 2'

Илк дақиқалардан меҳмонлар фаоллик кўрсатмоқда. Нетунинг фаоллиги бурчак тўпи ишланишига сабаб бўлди.
- 1'

Учрашув бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин футбол афсонаси Диего Марадога хотирасига 1 дақиқалик сукут билан бошланади.

Фикрлар