АПЛ. "Челси" - "Тоттенҳэм": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-лигаси 10-туридан ўрин олган "Челси" - "Тоттенҳэм" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90+4'
Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90+3'
Бу сафар Зума хато қилди ва Ло Чельсо қулай вазиятга эга бўлди. Бироқ у ҳам қарор қабул қилишда адашди. Унинг узатмаси жуда ноаниқ чиқди.
- 90+2'
Ҳимоячининг хатосидан кейин Жиру жуда қулай вазиятга эга бўлди. Бироқ ҳужумчи тўпни дарвозабон турган томонга йўллади. Льорис тўпни ушлаб олди.
- 90+2'
Майдонда йўқолиб қолган Сон ўрнига Лукас Моура ўйинга қўшилди.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
Бен Дэвис Стивен Бергвейн ўрнига майдонга тушди.
- 88'
Матео Ковачични қоида бузиш эвазига тўхтатган Регилон огоҳлантирилди.
- 86'
Сўнгги дақиқаларда ҳам тўп назорати "аристократлар"да. Улар ғалаба учун кўпроқ тер тўкяпти.
- 83'
Бугун ўйини ўхшамаган Ҳаким Зиеш ўз ўрнини Кай Ҳаверцга бўшатиб берди.
- 81'
Маунтнинг узоқ масофадан йўллаган "пушка" зарбасини Льорис катта қийинчилик билан қайтарди.
- 79'
Оливьер Жиру жароҳат олган Абраҳамни алмаштирди.
- 78'
Тэмми Абраҳам жароҳат олди.
- 76'
Мэйсон Маунт ҳам огоҳлантирилди.
- 75'
Серж Орье билан тўқнашиб кетган Бенн Чилуэллга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.
- 74'
Кристиан Пулишича узоқ муддатли жароҳатдан сўнг яна майдонга тушди. Унинг ўрнига Тимо Вернер захирага олинди.
- 72'
Бурчакдан етказиб берилган тўпга Кейн зарба бера олмади.
- 70'
Моуриньо шогирдлари ҳужумда катта қийинчиликка дуч келмоқда.
- 68'
Вернернинг навбатдаги зарбаси ҳам дарвозага қадар етиб бормади.
- 65'
Танги Ндомбеле ўз ўрнини Жиованни Ло Чельсога бўшатиб берди.
- 64'
Вернернинг қулай узатмасидан кейин Абраҳам зарба бера олмади. Яна бир қулай имконият қўлдан кетди.
- 63'
Ҳар икки жамоа орқа чизиғда ишончли ҳаракат қилмоқда. Ҳужумчиларга осон бўлмаяпти.
- 61'
Вернернинг узатмасига шериги ета олмади. "Челси"нинг позицион ҳужуми яна бесамар якунланди.
- 58'
Марказга оширилган тўпни бўйи баланд бўлмаган Чилуэлл дарвозага йўллади. Тўп ҳимоячиларга тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди.
- 57'
"Челси" бурчак яқинида стандарт вазиятга эга бўлди.
- 55'
Футболчилар бироз қўпол ўйин кўрсатишни бошлади. Бу сафар Курт Зума сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
- 53'
Регилоннинг юзига қўли билан зарба берган Рис Жеймс огоҳлантирилди.
- 51'
Қанотдан узатилган тўпга Абраҳам мослаша олмади.
- 50'
Стивен Бергвейн огоҳлантирилди.
- 48'
Жеймснинг узатмасидан кейин Абраҳам тўпга бироз ета олмади. Яхши вазият яратилганлигини эътироф этиш жоиз.
- 47'
Жарима майдони ичида тўпни қабул қилган Вернернинг қўлига тўп тегиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 46'
Иккинчи бўлим бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+2'
Танаффус!
- 45+1'
Канте жарима майдонига катта тезликда кириб кетиши мумкин эди. Бироқ ҳимоячи уни тўхтатди.
- 45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Таймни сўнгини "Челси" фаол ўтказмоқда.
- 42'
Зиеш бугун ўзига ўхшамаяпти. Унинг бу сафарги узатмаси ҳам ноаниқ чиқди.
- 40'
Чилуэллнинг узатмаси рекашет натижасида дарвозага йўналди. Жо Родоннинг бахтига Льорис тўпни эгаллаб олди.
- 38'
Зиешнинг узатмасидан кейин Абраҳам тўпга антиқа услубда зарба бермоқчи бўлди. Бироқ Тэмми тўпга мослаша олмади.
- 36'
Чилуэллнинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 35'
Абраҳам қанотда марказга пас берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 33'
Энди "шпорлар" тўпни ўзаро бир-бирига узатиб, рақибнинг ожиз нуқтасини изламоқда.
- 30'
Стандартдан Кейн ноаниқ зарба берди.
- 29'
Регилонни ортдан чалиб йиқитган Зиеш огоҳлантирилди.
- 28'
Маунт икки рақибидан ўтиб, чап оёқда зарба йўллади. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
- 27'
Канте ўз жарима майдонида рақиб футболчисини моҳирлик билан тўхтата олди.
- 24'
Зиешнинг ноаниқ узатмаси жамоасининг ҳужуми барбод бўлишига сабаб бўлди.
- 21'
Маунтнинг хатосидан кейин "шпорлар" қарши ҳужумга ўтди. Бироқ Кейн шерикларидан ёрдами олмагандан кейин ортга қайташга мажбур бўлди.
- 19'
Тўп назорати ҳамон Лэмпард шогирдларида.
- 17'
Қарши ҳужумга югурган Сон ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 15'
Орьенинг зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 14'
"Шпорлар"нинг бурчак зарбаси зарарсизлантирилди.
- 13'
Икки рақибга қарши чиққан Ндомбеле ҳужумда тўп йўқотди.
- 11'
Вернерн ўткир бурчакдан дарвозани ишғол этди. Бироқ ҳакам голни бекор қилди. Тимо воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетган экан.
- 9'
Бергвейннинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 7'
"Тоттенҳэм" прессинг уюштирмоқда. Рақиб майдон бўйлаб эркин ҳаракатлана олмаяпти.
- 4'
Тўпни мезбонлар назорат қилишга ҳаракат қиляпти. "Шпорлар" қарши ҳужумда.
- 2'
Илк ҳужумни "аристократлар" амалга оширди. Зиешнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 1'
Учрашув бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин футбол афсонаси Диего Марадона хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланади.
Фикрлар